Каратэ бўйича Осиё чемпионати "Ҳумо арена"да ўтиши мумкин

Тошкент Токио олимпиадасидан аввал ушбу Олимпиадага лицензия берувчи Осиё чемпионатини қабул қилади. Бу қарор Халқаро каратэ федерацияси президенти Антонио Эспиноснинг 2017 йил Тошкентга ташрифи давомида тасдиқланган. 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг маълум қилишича, ташкилот раҳбари Умид Аҳмаджонов бугун Осиё каратэ федерацияси бош менежерини қабул қилган. Суҳбат давомида бош мавзу Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати бўлди. Умид Аҳмаджонов меҳмонга бўлажак қитъа чемпионати янги очилган "Ҳумо арена"сида ўтиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган.  

Биринчи навбатда Ўзбекистонга ташриф буюрганинингиз билан қутлайман. Ишонч билан айта оламанки, Осиё каратэ федерацияси Олимпиадага лицензия берадиган Осиё чемпионатини бизга ишониб топширса, биз уни юқори савияда ташкиллаштириб берамиз. Куни кеча муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан яхши ниятларда кўп тармоқли “Ҳумо арена” саройи очилди. Қитъа биринчилигини айнан у ерда ўтказишимиз ҳам мумкин. Сизни ўз инфраструктурамиз билан ишонтира оламанки, биз яна бир бор ушбу турнирга муносиб мезбонлик қилишга тайёрмиз”, – деди МОҚ раҳбари.

Шунингдек, ўзаро музокаралар давомида Тошкент мезбонлигида Токио Олимпиадасининг лицензиялари ўйналадиган Осиё чемпионати жорий йилнинг июль ойида ўтиши белгиланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!