"Кардио машина" бироз занглабди, бироқ трилогияда бошқа Мерабни кўрамиз!
UFC шон-шуҳрат зали аъзоси Крис Уайдман "UFC 333" турнирида бўлиб ўтадиган грузиялик Мераб Двалишвили ва россиялик Пётр Ян ўртасидаги трилогия ҳақида гапирди.
"Гап – шунчаки тўртта ғалабали серия ҳақида эмас. Бир йил ичида Мераб Умар Нурмагомедов, Кори Сендхаген ва Шон О'Мэллини мағлуб этди. Кейин у Пётр Ян билан реванш ўтказди. Мен Двалишвили нималарни бошдан кечирганини таъкидламоқчиман. Бир йил ичида кўплаб жангларни ўтказиш қандай бўлишини биламан.
Тасаввур қилинг, сиз тўртта чемпионлик жангини ўтказишингиз, беъмани рекламалар билан ишлашингиз ва бир вақтнинг ўзида машқ қилишингиз керак. "Кардио машина" буни уддалайди, деб ўйлагандим. Лекин, у ҳам бироз занглаб қолибди.
Аммо шундай бўлса-да, Мераб жуда ақлли жангчи, шунинг учун у сўнгги баҳсда нима иш бергани ва нима иш бермаганини тушунганини ҳисобга олсак, трилогияда биз бошқа Мерабни кўрамиз. У қандай ўзгаришлар киритиши менга ҳам қизиқ", - деди Уайдман "Deep Waters" подкастида.

Фикрлар