Карен Хачанов ва Андрей Рублёв бош совриндан қуруқ қолди

Россиялик теннисчи Карен Хачанов ва Андрей Рублёв Париж "Мастерс"нинг жуфтликлар ўртасидаги финал учрашувида омадсизликка учради.

Карен ва Андрей финал ўйинида мезбонлар вакили Пьер-Юге Эрбер ва Никола Маюга 4:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа "Rolex Paris Masters"нинг жуфтликлар баҳси ғолиби бўлган Эрбер ва Маю 284,860 евро пул мукофоти ва 1000 рейтинг очкоси билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!