Карим Бензема терма жамоага қайтди. Ҳужумчи Франциянинг Евро-2020 учун қайдномасидан ўрин олди
"Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема терма жамоага жалб қилинди. Франция терма жамоасидан можаро туфайли четда қолаётган Бензема энди "Евро-2020"да қатнашиши мумкин. Бу ҳақда France Football нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Карим Франциянинг "Евро-2020" учун қайдномасига киритилган. Олдинроқ ҳужумчи терма жамоага қайтиши мумкинлиги борасида хабар бергандик.
Карим Бензема жамоадоши Матьё Вальбуэна билан боғлиқ можаро туфайли терма жамоадан четлатилганди. Франция терма жамоаси бош мураббий Дидье Дешам уни 2015 йилдан бери таркибга чақирмаётганди.
Франция Европа чемпионатининг “F” гуруҳидан ўрин олган. Квартетда французлардан ташқари Германия, Венгрия ва Португалия терма жамоалари ҳам бор.
Фикрлар