Карим Бензема: "Хаби Алонсо ҳеч нарса қила олмайди!"
"Реал Мадрид"нинг собиқ футболчиси ҳисобланган Карим Бензема "қироллик клуби"нинг ҳозирги ҳолати, мураббийлар ва футболчилар билан бўлаётган муаммо ҳақида гапирди.
"Хаби Алонсо ҳеч нарса қила олмайди, чунки унда жуда кучли футболчилар бор ва у уларни майдонга туширишга мажбур.
Бу жуда қийин. Ҳар бир ўйинчида ўз “мен”и бор. Бу юлдузлар ўзларига шундан иборат хулоса қилишлари керакки, уларнинг ҳар бири жамоага қандайдир фойда бера олади. Энг муҳими — бир-бири билан мулоқот қилиш.
Муаммо шундаки, сен ўзингдан кўпроқ гол урадиган футболчи борлигини қабул қилмаганингда муаммо юзага келади. Кўп юлдузлар жамоада бўлганда шундай ҳолатлар пайдо бўлади.
Агар жамоадошинг сендан яхшироқ бўлса, уни қабул қилишинг керак. Чунки ўша жамоадош ҳам барибир бошқаларга муҳтож — у ҳаммасини ўзи қила олмайди", - дея таъкидлаб ўтди франциялик футболчи.



Комментарии