Кариуснинг омадсизликлари давом этади. У Германияга қайтмоқчи

"Ливерпуль" дарвозабони Лорис Кариус тез орада "Бешиктош"дан кетиши мумкин, дея хабар беради Туркия ОАВ хизмати.

Айни вақтда Кариус "Бешиктош" сафида ижара асосида тўп сурмоқда. Туркия клуби уни икки йиллик ижара шарти билан "Ливерпуль"дан олиб келган эди. Айтиш керакки, немис дарвозабонининг "Бешиктош" сафидаги ишлари юришмаяпти.

Футболчининг ўзи эса фаолиятини Германияда давом эттиришни истамоқда. Унга "Фортуна" ҳамда "Айнтрахт" клубларидан таклиф тушмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!