Карлес Пуйоль: Аргентинада бўлаётган ишлар футбол учун жуда ҳам шармандали (ФОТО)
Ads

Испаниялик афсонавий ҳимоячи Карлес Пуйоль Аргентинада "Ривер Плейт" ва "Бока Хуниорс" жамоалари ўртасидаги Либертадорес кубоги жавоб финали олдидан юзага келган тартибсизликлардан жуда ҳам хафа эканлигини билдирди.

“Аргентинадан жуда ҳам ноҳуш хабар келди. Футбол бунақа бўлмаслиги керак, у ерда бўлаётган ишлар – жудаям шармандали”, - дейди “Барселона”нинг собиқ етакчиси.

777

Эслатиб ўтиш лозимки, кеча учрашув бошланишидан аввал "Ривер Плейт" мухлислари "Бока Хуниорс" жамоаси аъзолари ўтирган автобусга ҳужум қилишган эди. Натижада эса автобус ичидаги айрим футболчилари жиддий жароҳат олишганди. Шундан сўнг "Бока Хуниорс" футболчилари гарчи ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг илтимосига қарамай майдонга чиқишдан бош тортишган эди.

Минбар

Барча блоглар