Карло Анчелотти 2000-2001 йил мавсумдаги антирекордини такрорлади
Ads

Карло Анчелотти бошчилигида “Наполи” жамоаси ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-турида “Ливерпуль”га (0:1) имкониятни бой бериб қўйди ва турнирнинг плей-оффига йўлланма ололмади.

Сўнгги марта Анчелотти ўз жамоаси билан 2000/01 мавсумда бундай омадсизликка дуч келган. Ўшанда “Ювентус” гуруҳда “Депортиво”, “Гамбург” ва “Панатинаикос” билан бир гуруҳда куч синашиб, сўнгги ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ "С" гуруҳида ПСЖ биринчи, "Ливерпуль" иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринда қолган "Наполи" Европа Лигасида иштирокини давом эттиради.