Карло Анчелотти: Европада футболчилар пул учун ўйнамайди
Ads

Бир қанча юлдуз футболчилар пулнинг ишқида Хитой клублари сафига ўтиб кетганига қарамай, Карло Анчелотти Хитой клублари ўзларининг катта миқдордаги маблағлари билан Европа футболига таъсир кўрсата олмаслигини таъкидламоқда.

“Бавария” клуби бош мураббийи Европа клубларини хитойликларнинг қишки трансфер мавсумидаги йирик харидлари сабаб хавотирга тушмасликка чақирди.

- Албатта бир неча нафар иқтидорли футболчилар Хитой Супер лигасига йўл олди. Аммо бу билан Европа клублари кучсизланиб қолмайди ва улар хавфдан ҳоли. Ҳеч қандай ўзгаришлар юз бермайди ва энг савияли чемпионатлар ҳам айнан ушбу қитъада ўтказилади. Чунки бу ерда футболчилар чиройли ўйин кўрсатиш учун тўп суришади, пул учун эмас, дейди - 57 ёшли италиялик мураббий.