Карло Анчелотти кеча "Реал Мадрид"даги 300-ўйинини ўтказди

Кеча Карло Анчелотти "Реал Мадрид" бошқарувидаги 300-учрашувини ўтказди.

Мадридликлар Ла Лиганинг 7-тури доирасида "Алавес" билан ўйнади ва 3:2 ҳисобида зафар қучди. Италиялик мутахассис қўл остидаги 299 ўйинда "Лос Бланкос" 217 та ғалаба, 43 та дуранг ва 39 та мағлубият қайд этган.

"Реал Мадрид" бош мураббийи фақат битта мураббий кўпроқ ўйин ўтказган. Бу 605 та ўйин билан афсонавий Мигель Муньос саналади. Ҳар иккала мутахассислар клуб билан қўлга киритилган совринлар сони бўйича биринчи ўринни бўлишмоқда. Иккаласи ҳам 14 тадан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!