Карло Анчелотти нимадан хурсанд?

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Байер”га қарши Бундеслига биринчи туридан ўрин олган учрашувдан олдин жамоасининг тайёргарлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Биз мавсумни “Байер”га қарши ўйин билан бошлашимиздан жуда хурсандмиз. Илк ўйин ҳар доим оғир кечган, аммо биз бунга тайёрмиз, деб ўйлайман ва умид қиламанки, жамоа яхши ўйин ўтказа олади.

– Мавсумолди тайёргарликларда кўп ўйинчилар таътилда эди. Осиё бўйлаб ўтказилган турне ҳам осон бўлмади. Аммо барчаси режа бўйича ўтди ва тайёргарликнинг яхши босқичига етиб келдик. Бу ҳафта қайси футболчилар мавсумга тайёр эканликларини текширамиз, – дейди Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” – “Байер” ўйини 18 август куни бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)