Карлос Пратеснинг зарбаси нишонга тегиши билан Ислом Махачев ухлаб қолади

  • 14.10.2026 14:24
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi
Бразилиялик UFC’ жангчиси Жан Силва дўсти ва жамоадоши Карлос Пратес ҳамда россиялик Ислом Махачев ўртасидаги баҳс учун ўз прогнозларини билдирди.
 
"Махачев Иан Гарри билан "стойка"да зарба алмашишга рози бўлди, чунки ирланд Пратес каби нокаут кучига эга эмасди. Карлос билан Ислом тик туриб ишламайди. Бу Пратеснинг катта устун жиҳати ҳисобланади. У зарбасини нишонга теккизиши билан жанг тугайди. 5 раундлик тўқнашувда Махачев Пратеснинг бирорта ҳам кучли зарбасини ўтказиб юбормасдан ўта олишига ишонмайман", - деди бразилиялик "MMA Fighting" нашрига берган интервьюсида.
 
Эслатиб ўтамиз, Махачев ва Пратес ўртасидаги эҳтимолий жанг 2027 йил январида "UFC 336" турнирида ўтказилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!