Карлос Тевес нега Хитойда ўйнашга рози бўлганини айтди
Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Карлос Тевес нима учун бир вақтлар Хитой чемпионатига ўтишга қарор қилганини тушунтирди. Эслатиб ўтамиз, Тевес 2017 йилдан 2018 йилгача "Шанхай Шенхуа" клубида ўйнаган.
“Кўпчилик мени Хитойга кетганим учун танқид қилди. Аммо улар менинг тарихимни билишмайди. Фаолиятимнинг ушбу босқичи орқали мен жуда кўп пул ишлаб олдим. Лекин нима қилганимни биласизми? Мен агентимга бу пуллар менга керак эмаслигини, шунчаки 15 та уй сотиб олиб, оиламни Фуэрте-Апачедан (Буэнос-Айреснинг камбағаллар яшайдиган тумани) олиб чиқмоқчилигимни айтдим.
Буни ҳеч ким билмайди, лекин мен 15 та оилани боқишга ҳаракат қиляпман. Укаларим, амакиларим ва бошқалар. Агар ҳисобласангиз, улар тахминан 60 кишини ташкил қилади. Мен қилган ҳамма нарса Тевеснинг янги авлоди яхшироқ ҳаёт кечириши, яхши таълим олиши ва мен кўрган кунларни кўрмасликлари учун бўлди”, — деди футболчи.
Фикрлар