Карлуш Кейруш Эрон терма жамоасига қайтади

Эрон футбол федерациясининг янги президенти Меҳди Таж берган ваъдасининг устидан чиқиб, Карлуш Кейрушни терма жамоа бош мураббийи лавозимига қайтариш борасида жиддий ҳаракатларни олиб бормоқда. “Inside World Football” нашрининг хабарига кўра, португалиялик мутахассис яна форслар терма жамоасини бошқаришга тайёр.

Карлуш Кейруш Эрон терма жамоасини Қатардаги жаҳон чемпионатига тайёрлаши кўзда тутилган. Гуруҳ босқичида эронликлар АҚШ, Англия ва Уэльс терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Кейруш 2011-2019 йилларда Эрон терма жамоаси бош мураббийлигида ишлаган. Португалиялик бошчилигида форслар 2014 ва 2018 йилларда жаҳон чемпионатларида қатнашган. Бироқ иккала мусобақада ҳам жамоа гуруҳдан чиқа олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!