Каролин Гарсия чиройли ўйин кўрсатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциялик теннисчи Каролин Гарсия Мадрид шаҳрида ўтаётган турнирнинг иккинчи даврасида уч сет давомида кураш олиб борди.

Каролин мазкур босқичда руминиялик Сорана Кирсти билан куч синашиб, якунда 6:4, 3:6, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа "Mutua Madrid Open"нинг учинчи даврасига йўл олган Гарсия, энди чехиялик Петра Квитова билан рақобатлашадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!