Каролин Гарсия: Омад келмаса қийин экан

Франциялик теннисчи Каролин Гарсия Мадрид шаҳрида ўтаётган мусобақанинг финалига чиқа олмади.

У турнирнинг ярим финалида голландиялик Кики Бертенс қарши кортга чиқди. Мазкур учрашувда Каролин рақибига ҳар иккала сетда бир хил 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди

Шу тариқа зафар қучган  Бертенс "Mutua Madrid Open" финалида чехиялик Петра Квитова ҳамда Каролина Плишкова учрашуви ғолибига қарши ўйин ўтказади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!