Каролин Возняцки: Биламан кучлиман
Ads

Истбурн шаҳрида ўтаётган “Nature Valley International” турнирида аёл теннисчилар чорак финал йўлланмаси учун ўзаро рақобатлашмоқда.

Учинчи давра баҳсларида даниялик Каролин Возняцки мезбон теннисчи Йоханна Конта билан рақобатлашди. Уч сет давом этган ўйинда Каролин 4:6, 6:1, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа у мусобақанинг чорак финалида австралиялик Эшли Бартига қарши кортга чиқади. Эслатиб ўтамиз Эшли ушбу босқичда тайванлик Су-Вэй Сени 6:0, 6:4 ҳисобида енгган эди.