Каролин Возняцки дунёнинг биринчи рақамли теннисчисига айланмоқчи эди
Ads

Даниялик теннисчи Каролин Возняцки Римда ўтаётган мусобақанинг чорак финал босиқичидан ўта олмади.

У турнирнинг ярим финал остонасида эстониялик Анетт Контавейтга 3:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа "Internazionali BNL d'Italia" турнири ярим финалига чиққан Контавейт украиналик Элина Свитолинага қарши кортга чиқадиган бўлди.

Агарда мазкур босқичда Каролин ғалаба қозониб, руминиялик Симона Халеп мағлубиятга учраганда даниялик теннисчи рейтинг жадвалида биринчи поғонага кўтарилган бўлар эди. Афсуски, Возняцкига омад кулиб боқмади.

Sports.uz