Каролин Возняцки Италиядан бош совринни олиб кетмоқчи

Даниялик теннисчи Каролин Возняцки Римда "Премьера" туркумига кирувчи халқаро турнирнинг чорак финалига чиқди.

Каролин учинчи давра баҳсларида латвиялик Анастасия Севастовага қарши ўйин ўтказди. Уч сет давом этган ўйинда даниядик теннисчи 6:2, 5:7, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Возняцки "Internazionali BNL d'Italia" мусобақасининг навбатдаги босқичида эстониялик Анетт Контавейтга қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)