Каролин Возняцки Хитойда миллионерга айланди
Ads

Даниялик теннисчи Каролин Возняцки Пекинда ўтказилган халқаро турнирнинг бош совринини қўлга киритди

Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан ўтказилган "China Open" мусобақанинг финалида Каролин латвиялик Анастасия Севастовани ҳар иккала сетда бир хил 6:3 ҳисобида енгди.

Возняцки профессионал фаолиятидаги ўттизинчи совринни қўлга киритди. Унга бу соврин 1,525,245 АҚШ доллари ва 1000 рейтинг очкосини олиб келди.