Каролина Плишкованинг кучли зарбаси Айлани қулатди
Ads
Чехиянинг биринчи рақамли теннисчисига айланишга интилаётган Каролина Плишкова Рим шаҳрида давом этаётган “Премьера” туркумидаги турнирнинг нимчорак финалига йўл олди.

К.Плишкова мусобақанинг иккинчи даврасида австралиялик Айла Томляновичга қарши кортга чиқди ва ҳар иккала сетда бир ҳил 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Энди 27 ёшли чехиялик теннисчи "Internazionali BNL d'Italia"нинг 1/8 финалида америкалик Мэдисон Киз ҳамда София Кенин ўртасидаги учрашуви ғолибасига қарши кортга чиқади.