Карпин: Шомуродовни Россия терма жамоасига чақирган бўлардим. Чунки...

Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин “ЖЧ -2022” саралаш ўйинлари олдидан терма жамоа таркиби ҳақида гапирди.

Журналистнинг “Ростов”да тўп сурган  Максим Осипенко нега аввал Россия терма жамоасига чақирилмагани ҳақидаги саволига Карпин қуйидагича жавоб берди.

- Бу савол мен учун эмас. Лекин мен “Ростов”дан ёки мен билан ишлаган ва талабларимни биладиган футболчиларни кўпроқ чақиришни истардим. Ҳеч бўлмаганда кундалик ҳаётда.

Шомуродов, Зайнутдинов, Еременкони чақирган бўлардим. Чунки улар барча талабларни билишади. Лекин бу ҳазил, албатта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
16/08/2021 22:17
Шомуродов ўзимизнинг МТЖ ҳам керак Карпин тоғо...