Каррагер: Агар Коутиньо
Ads

“Ливерпуль” клуби собиқ аъзоси Жейми Каррагер мерсисайдликлар ярим ҳимоячиси  Филиппе Коутиньонинг “Барселона”га кўчиб ўтиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра агар бразилиялик футболчи ростан ҳам жамоасини ўзгартирса, у ҳолда “Ливерпуль” жуда ҳам ноқулай вазиятга тушиб қолади.

“Ливерпул”да Коутиньонинг ўрнига футболчи сотиб олиш учун вақт йўқ. Мерсисайдликлар пуллари кўп бўлган тақдирда ҳам футболчи харид қилишолмайди. Коутиньонинг кетиши “Ливерпул”га фойда келтиради деб ўйламайман. Агар у кетса ҳақиқий исён кўтарилади ва исённчилар ичида мен ҳам бўламан”, - дейди Каррагер.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Коутиньо ўзини қўйиб юборишини сўраб “Ливерпуль” раҳбариятига мурожаат қилган эди. Бироқ, у бу илтимосига рад жавобини олди.