Каррагер: Де Брюйне Иньеста, Хави ва Модрич билан бир қаторда тилга олиниши мумкин, агар...
“Ливерпуль”нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйнега суперюлдуз бўлиш учун нима етишмаслигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчи кеча Чемпионлар лигаси 1/2 финалининг “Реал”га қарши биринчи учрашувида (1:1) ҳисобни тенглаштирди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
“Агар у Чемпионлар лигасида ғалаба қозониб, требл қайд эта олса, бу уни юқори даражага олиб чиқади. Биз унинг иқтидорига шубҳа қилмаймиз, лекин ҳар доим футболчиларни энг йирик турнирлардаги ғалабасига қараб баҳо берамиз.
Шунинг учун ўйин олдидан уни “Олтин тўп”ни қўлга киритган, 5 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ва жаҳон чемпионати финалида ўйнаган Модрич билан солиштиргандим.
Агар “Сити” финалга чиқса, биз Кевин ҳақида нафақат ушбу авлоднинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири, балки тарихдаги энг яхшиларидан бири сифатида ҳам қайд этамиз
30-40 йилдан бери футбол томоша қилаётган бўлсам, мен ундан яхшироқ ўйинчиларни кам кўрганман. Ундан яхшироқ пас берувчини кўрмаганман деб ўйлайман, лекин у Чемпионлар лигасида ғалаба қозониши керак. Шундагина у Иньеста, Хави ва Модричлар билан тенглашади”, - деди Каррагер.
Фикрлар