Каррагер: Коутиньо 140 миллион евролик футболчи эмас...
Ads

“Ливерпуль” клуби собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер яна бир бор Филиппе Коутиньонинг мавсум ўртасида “Барселона”га ўтиб кетганлигини танқид остига олди.

“Мен унинг мавсум ўртасидаги трансферига қарши эдим. У “Ливерпул”далигида жамоа ҳали Англия кубогидан чиқиб кетмаганди, олдинда эса Чемпионлар лигаси ҳам кутмоқда.

Жамоа мухлислари, қолаверса, биз ҳам Коутиньонинг мавсум сўнггига қадар “Ливерпул”да қолишига ишонаётган эдик ва бундан хурсанд эдик.

Унинг 140 миллион еврога сотилишига келсак, у бу қадар зўр футболчи эмас”, - дейди Каррагер.