Каррагер: "ПСЖнинг ўйинини кўриш — Гвардиоланинг "Барса"сини эслатади"

  • 10 июль, 23:34
  • Bilolbek Imomov
  • 0
CHERY AUTO

"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси ва ҳозирда эксперт сифатида фаолият юритувчи Жейми Каррагер Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалидаги ПСЖ — "Реал" ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди. Унда парижликлар мадридликларни 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Tecno

"Қачонки мен ПСЖнинг ўйинини томоша қилсам, худди Хосеп Гвардиола бошқарувидаги Барселонанинг учрашувини кўраётгандекман. Мен бу жамоага бундан зўр таърифни бера олмайман" — деб ёзди Каррагер ўз саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, кечаги ғалабадан сўнг парижликлар финал йўлланмасини қўлга киритди. 13 июль куни эса Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ Энцо Маресканинг "Челси"сига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!