Карвахаль: Биринчи бўлимда дурангга ҳам лойиқ эмасдик

Дани Кархавал "Реал"нинг Чемпионлар лигасидаги ғалабасидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Мадрид клуби финалда "Боруссия"ни 2:0 ҳисобида таслим этиб, соврин ютишга муваффақ бўлди. Ғалаба голи Карвахаль томонидан киритилди. 

"Биринчи бўлимда биз дурангга ҳам лойиқ эмасдик. Бироқ бу футбол ва биз жуда ҳам бахтлимиз. 

Бу йили бурчак зарбалари устида ишладим. Илк зарбам бироз юқорироқдан кетди, иккинчисидан эса фойдаланишим керак эди", - деди "Реал" ҳимоячиси. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!