Карвахаль қачон сафга қайтиши мумкин?

"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахалнинг жароҳатидан тикланиши бир йилга чўзилиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Риполь и Де Прадо клиникаси директори доктор Педро Луис Риполлнинг фикрича, Карвахалнинг жароҳати сон суяги жароҳат олгани туфайли жуда мураккаб. Шифокорнинг фикрича, футболчининг тикланиши камида бир йил давом этади.

Эслатиб ўтамиз. "Вильярреал" билан ўйин якуни арафасида Карвахаль рақиб футболчиси Йереми Пино билан тўқнашиб кетди. Испаниялик футболчи майдонни замбилда тарк этди.

Аввалроқ “Реал” футболчи билан шартномани 2026 йилгача узайтиргани маълум бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!