Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Карвахаль: «Реал»да муштлашувларгача борган ҳолатлар бўлган»

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Карвахаль Вальверде ва Тчуамени ўртасидаги можарони катта аҳамиятга эга эмаслигини, энг ёмони маълумотнинг оммага чиқишини айтди.

«Реал»нинг собиқ сардори Дани Карвахаль ўтган мавсумда Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасида юзага келган можаро ҳақида фикр билдирди. Ўшанда уругвайлик футболчи ҳатто бошидан жароҳат олган, мадридликлар эса ҳар икки футболчини жаримага тортган эди. Карвахаль ушбу воқеанинг аҳамиятини катта эмас деб ҳисоблашини таъкидлади.

«Йўқ, бу унчалик муҳим воқеа эмасди. Мен “Реал”да кўп йиллар ўтказдим. Бу ерда муштлашувларгача борган ҳолатлар ҳам бўлган, аммо жиддий оқибатлар кузатилмаган. Бу вазиятда энг ғалати жиҳат — маълумотнинг ташқарига чиқиб кетгани. Хабар ярим соат ўтмасданоқ матбуотда пайдо бўлди. Мен кийиниш хонасида содир бўлган барча воқеалар ўша ернинг ўзида қолиши керак, деб ҳисоблайман», — деди Карвахаль El Larguero дастурида.

34 ёшли Дани Карвахаль ҳозирда «Хетафе» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ