Карвахаль Шоудан узр сўради

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Даниэль Карвахаль куни кеча Англияга (2:1) қарши бўлиб ўтган ўйинда рақиб ҳимоячиси Люк Шоуга жароҳат етказиб қўйгани учун ундан узр сўради.

“Реал” футболчиси учрашув тугаши билан Шоунинг ҳолидан хабар олиб, ундан узр сўраш учун Англия терма жамоаси кийиниш хонасига кирган. Бироқ, Шоуни унгача шифохонага олиб кетишган. Аммо, Карвахаль жамоадоши Давид Де Хеадан Шоунинг телефон рақамини олиб, унга хабар юборган.

Эслатиб ўтиш лозимки, ушбу тўқнашувдан сўнг МЮ футболчиси майдонда ҳушини йўқотди ва шифокорлар уни замбилда олиб чиқиб кетишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!