Касалхонадаги Пеленинг аҳволи қандай?

Жаҳон футболи афсонаси Пеле касалхонага ётқизилганидан хабарингиз бор, у муолажалардан кейинги ҳолати ҳақида гапирди.

"Дўстлар, барчангиз хотиржам бўлишингизни истайман. Мен ҳали ҳам кучлиман ва орзуларим бисёр. Одатдаги даволаниш курсини бошдан кечиряпман. Ҳаммаси бир меъёрда кетмоқда. Шифокорларга меҳнатлари учун катта раҳмат. Мен Худога ишонаман ва қўллаб-қувватлаганлар учун барчага раҳмат.

Бразилия терма жамоасининг Қатардаги ўйинини диққат билан кузатиб боринг. Ҳаммага яна бир бор ташаккур!", - деб ёзди Пеле ижтимоий тармоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида Пелега йўғон ичак шишиши ташхиси қўйилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!