Касильяс ёзда Ла Лигага қайтиши мумкин
Ads

Португалиянинг “Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс ёзда Испания Ла Лигасига қайтиши мумкин. АS нашри тарқатган хабарга кўра, тажрибали голкипер “Бетис” сафига бориб қўшилиши мумкин.

Хабарда айтилишича, испан жамоаси Икернинг катта маошига қарамасдан, уни ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас. Илгарироқ, “Порту” раҳбарлари Касильяснинг катта маоши сабаб, у билан амалдаги шартнома узайтирилмаслигини маълум қилишган эди.

2015 йил “Порту”га келгунига қадар Касильяс “Реал” сафифа тўп сурган. Бу мавсум 36 ёшли дарвозабон Португалия Примейрасида 12 та баҳсда дарвозани қўриқлади.

Минбар

Барча блоглар