Каспер Шмейхель отасининг натижасини янгилади ва рекорд ўрнатди

ЖЧ–2018 турнири “С” гуруҳи 1-турида Дания терма жамоаси Перуга қарши баҳс олиб борди. “Мордовия Арена” майдонида ўтган учрашувда данияликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Дания термаси посбони Каспер Шмейхель 6 та сейвни амалга ошириб, дарвозасини даҳлсиз сақлади. Шмейхель қаторасига бешинчи ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказмади. Шу тариқа, у отаси Петр Шмейхелнинг кетма-кет 4 ўйиндан иборат “қуруқ” сериясини янгилади.

Кичик Шмейхель миллий рекордни янгилади – даниялик посбон 534 дақиқа давомида гол ўтказмади. Аввалги рекорд ҳам отасига тегишли эди – 470 дақиқа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!