Кассано: "Гюлер ва Ямал – бир даражадаги футболчилар"

BEPUL PROPAN

Антонио Кассано Арда Гюлер ва Ламин Ямални замонавий футболнинг икки ёш феномени сифатида таърифлади.

"Гюлер Ямал билан тенг – бу ерда на "лекин", на "агар" бор. Ламингина 17 ёшда, у – феномен. Арда Анчелоттида кўп ўйнамаяпти, чунки у жамоада барча ўзини эркин ҳис қилишини хоҳлайди.

Бироқ, Арда ҳам Ямал каби феномен. Кейинги 15 йил давомида бу иккиси футбол оламини ларзага солади.

Гюлерни исталган позицияда қўллаш мумкин. У ҳар нарсани қила олади, ҳатто Ди Мария каби ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳам. Унинг техник маҳорати ҳам, индивидуал хусусиятлари ҳам юқори.

Умид қиламанки, "Реал"нинг кейинги мураббийи (Анчелотти эмас) уни мунтазам равишда майдонга туширади" – деди собиқ "Реал" ҳужумчиси Кассано "Viva el Futbol" эфирида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!