Кастелло Люкебага АПЛ грандлари қизиқиш билдирмоқда
"РБ Лейпциг" ҳимоячиси Кастелло Люкеба Англия Премьер-лигасининг бир қатор топ клублари эътибор марказига тушди.
Маълумотларга кўра, 23 ёшли футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", шунингдек Лондоннинг "Арсенал" ва "Челси" клублари қизиқиш билдирмоқда.
"Ливерпуль" раҳбарияти Виржил ван Дейкнинг эҳтимолий ўрнини босувчи асосий вариантлардан бири сифатида Люкебани кўриб чиқмоқда.
Ҳозирда футболчининг трансфер баҳоси тахминан 45 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг "РБ Лейпциг" билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача давом этади.
Жорий мавсумда Люкеба 26 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.
Фикрлар