Катанец: Мен футболчилар билан фахрланаман ва биз ўсишда давом этамиз
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Мексикага қарши ўйиндан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.
“Учрашув яхши ўтди, эҳтимол биз бундан-да кўпроғига муносиб эдик. Мексикадек терма жамоага қарши ўйин биз учун яхши тажриба бўлди. Мексика жуда кучли ва техникали футболчиларга эга жамоа.
Биринчи таймда рақибнинг бир қанча асосий футболчилари захирада қолган бўлса-да, улар яхши ўйин намойиш этди. Бироқ йигитлардан хурсандман, ўйиндан кўнглим тўлди, чунки аксар футболчиларимиз клубларида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётган эди.
Умид қиламанки, кейинги ой Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларигача улар янада яхшироқ ҳолатда бўлишади. Мен улар билан фахрланаман ва биз ўсишда давом этамиз”.
Фикрлар