Катанец терма жамоа машғулотларига чақирган футболчи Хитойга йўл олди

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг "Олимпик" футболчиси Бехруз Жуматовни машғулотларга чақиргани ҳақида маълумот берган эдик.

Бир неча кунги машғулотлардан сўнг ҳимоячининг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Хитойга йўл олгани Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан эълон қилинди.

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги жамоа саралаш босқичи олдидан Хитойда халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади. Вакилларимиз Хитой, Вьетнам ва Малайзия ёшлар жамоаларига қарши баҳсларда майдонга тушадилар. 

4 сентябрь
Малайзия — Ўзбекистон

7 сентябрь
Ўзбекистон — Вьетнам 

10 сентябрь
Хитой — Ўзбекистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!