"Катта дубулға" мусобақаси. Никита Рафалович - ярим финалда!
Бугун Хитойнинг Уси шаҳрида Катта дубулға мусобақаси баҳслари бошланди.
-80кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Никита Рафалович чорак финалда иорданиялик Солиҳ Эл Шарабатига қарши даянга чиқди. Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртимиз катта устунликка эришиб ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.
Ярим финалда Никита россиялик Максим Храмцов билан тўқнаш келади.
Олдинроқ Рафалович 1/8 финалда хитойлик Ким Зангни мағлуб этган эди.
Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати
Фикрлар