Кавани фаолияти давомида илк бор Америка кубогида гол урди

Уругвай терма жамоаси форварди Эдинсон Кавани кеча Эквадорга (4:0) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, 32 ёшли футболчи шу тариқа фаолияти давомида илк бор Америка кубогида гол урди. Қайд этиш лозимки, Кавани бунгача ушбу мусобақада жами 10та ўйин ўтказган ва бирорта ҳам гол ура олмаган эди.

Маълумот учун, Кавани Уругвай терма жамоаси сафида 109та ўйинда майдонга тушган ва 46та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!