Кавани

"Бока Хуниорс" спорт ишлари бўйича директори Хорхе Бермудес клуб ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани трансферини амалга оширишга тайёр эканлигини маълум қилди.

"Ушбу трансфер яқин вақтлар ичида амалга ошишига умид қиляпман. Кавани биз учун керакли футболчи, унинг клуб учун катта фойдаси бўлади. Каванининг ўзи ҳам "Бока"га ўтиш истагида, деб ўйлайман", - дейди Бермудес.

Эслатиб ўтамиз, уругвайлик футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади ва у эркин агент сифатида исталган клуб таркибига бориб қўшилиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)