Кавани Тевеснинг жамоадошига айланиши мумкин

Аргентинанинг “Бока Хуниорс” клуби ПСЖ форварди Эдинсон Кавани учун курашга қўшилди. Бу ҳақда El Pais нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 33 ёшли уругвайлик футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва шу боис у янги жамоасига эркин агент сифатида бориб қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Буэнос-Айрес клуби сафида Карлос Тевес ва Мауро Сарате каби машҳур футболчилар тўп суришмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)