Кайл Уокер "Эвертон"га ўтиши мумкин!
"Эвертон" "Бёрнли" ҳимоячиси Кайл Уокерни сотиб олишга қизиқмоқда. Мерсисайд клуби бош мураббийи Дэвид Мойес 36 ёшли инглиз футболчисини ўз жамоасида кўришни истамоқда.
"Кўклар" раҳбарияти нисбатан кичик нарх эвазига трансфер бўйича музокара олиб боришга умид қилмоқда. Уокер "Бёрнли"да 2025 йил ёзидан бери ўйнамоқда.
Ўтган мавсумда тажрибали ҳимоячи Англия Премер-лигасининг 36 та ўйинида майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар