Кайл Уокер "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирмоқчи

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокер клуб билан амалдаги шартномасини узайтириш масаласини муҳокама қилишга тайёр. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 29 ёшли футболчининг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Бироқ, у шартномани янгилаш орқали, маошини оширмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Уокер “Манчестер Сити” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У якунланган мавсум 50та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!