Каземиро: "Биз доим Неймар ҳақида гапиришдан чарчамаймиз"
Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Каземиро матбуот анжуманида Неймар атрофидаги катта эътибор ҳақида фикр билдирди.
"Мана, яна бошланди. Биз бу ерга келамиз ва доим Неймар, Неймар ва яна Неймар ҳақида гапиришимизга тўғри келади.
Менимча, Неймар — жамоадаги оддий футболчилардан бири, албатта муҳим футболчи. Аммо 26 нафарнинг барчаси ҳам муҳим. Шу, холос", — деди Каземиро кулимсираган ҳолда.
"Сантос" ҳужумчиси "ЖЧ–2026" учун терма жамоага чақирилганидан сўнг клубида жароҳат олган эди. 34 ёшли футболчи 2023 йилдан бери миллий жамоа сафида майдонга тушмаган.

Фикрлар