Каземиро энди ҳеч қачон “Манчестер Юнайтед” учун ўйнамайди!

  • 2 января, 2024, 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Таниқли журналист Ричард Киз бразилиялик футболчи Каземиро энди ҳеч қачон “Манчестер Юнайтед” сафида ўйнамаслигини ва январда клубни тарк этиши ҳақида маълумот тарқатди.

Tecno

Каземиронинг клубдан кетиши ҳақидаги гап-сўзлар анча олдин чиққан эди. Тажрибали ярим ҳимоячи мавсумнинг бошини жуда бўш ўтказди.

Шунингдек, жароҳат сабабли анча вақт жамоага ёрдам бера олмади. Каземиро Саудия Арабистонига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилди. Бироқ 31 ёшли футболчи Осиёга кўчиб ўтиш вариантини қабул қилмади.

Каземиро Англия Премьер-лигасига келгунга қадар Бразилиянинг “Сан-Паулу”, Португалиянинг “Порту”, Испаниянинг “Реал” жамоаларида тўп тепган.

Таянч ярим ҳимоячиси позициясида ўйнайдиган футболчи “Манчестер Юнайтед”га 2022 йили қарийб 71 миллион еврога трансфер қилинган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию