Каземиро: "Ҳозирги авлод статистикага ортиқча берилиб кетган"
Бразилиялик ярим ҳимоячи жамоадошига ҳам баҳо берди
Каземиро замонавий футболда статистикага ортиқча эътибор қаратилаётгани ҳақида фикр билдирди.
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Рио Фердинанднинг YouTube каналида шундай деди:
"Ҳозирги авлод статистикага жуда боғланиб қолган. "Унинг аниқ узатмалари 97 фоиз". Лекин бу қандай паслар? Орқага, кейин яна орқага — бундай узатмалар ҳеч нарса бермайди. Олдинга ўйнаш керак".
Бразилиялик футболчи жамоа сардори Бруну Фернандешни ҳам юқори баҳолади.
"Менга Бруну жуда ёқади. У доим олдинга ўйнайди. “Менга бўш ҳудуд берсангиз, сизга муаммо туғдираман”, дегандек ҳаракат қилади. Ҳа, баъзида шу сабабли тўп йўқотади, аммо у ҳар доим ҳужум ҳақида ўйлайди. Доим олдинга пас беради ва мунтазам ассист амалга оширади", — деди Каземиро.
Маълумот учун, Фернандеш жорий мавсумда 35 та ўйинда 8 та гол ва 21 та голли узатма муаллифи бўлган.

Изоҳлар (0)