Каземиро “Манчестер Юнайтед”га ўзининг ўрнига ўйинчи топиб берди
“Манчестер Юнайтед”нинг таянч ярим ҳимоячиси Каземиро жорий мавсум якунланиши билан клубни тарк этади. Томонлар ўзаро ҳамкорликни узайтирмайдиган бўлди.
Манчестер клуби скаутлари ёзда Каземиро ўрнини боса оладиган ўйинчи қидиряпти. Бразилиялик юлдузнинг ўзи ўзига мос ўринбосар номини айтди.
Каземиро клуб мутасаддиларига “Ньюкасл” ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайншни трансфер қилишни маслаҳат берди.
Хабарларга кўра, клуб мутасаддилари таянч ярим ҳимоячиси позициясига олинадиган ўйинчилар рўйхатига Бруну Гимарайншни ҳам киритди. Шунингдек, трансфер нишонлари қаторида Сандро Тонали ва Эллиот Андерсон ҳам бор.
Фикрлар