Каземиро: "Менинг ҳақиқий исмим Казимиро"

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Каземиро ўзи ҳақида бир қизиқарли фактни айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, ярим ҳимоячининг хақиқий исми бошқача бўлган.

"Менинг исмим Карлос Энрике Казимиро. "Сан Паулу"да ўйнаб юрган вақтим улар нотўғри тушинишган ва Каземиро исми туширилган футболкада майдонга тушганман. Кейин эса ҳаммаси жойида эканлигини айтиб, шу ном билан қолиб кетдим", - деди бразиялик футболчи.

30 ёшли футболчи ушбу мавсум "қизил иблислар"нинг мухим ўйинчилар қаторига кириб олди. Аммо у "Кристал Пелас"га қарши ўйинда қизил карточка олиб, жамоасига келаётган 3 та ўйинда ёрдам бера олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!