Каземиро: "Реал"нинг плей-оффга чиқиш имконияти ёмон аҳволда

"Реал" Чемпионлар Лигасининг 2-турида "Брюгге" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу учрашувдан кейин, мадридликлар ярим ҳимоячиси Каземиро ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Маълумки, Чемпионлар Лигасида керакли натижаларни қўлга киритишда муаммоларга учраяпмиз.

Бизнинг натижаларимиз, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишимизга тўсқинлик қилади.

Сўзсиз, бу биз кўзлаган натижа эмас, аммо рақибларимизга 2 та гол билан жавоб бериб, бир очко бўлса-да қўлга киритдик," - деди Каземиро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!