Каземиро сафга қайтди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Каземиро жароҳатидан фориғ бўлиб бугундан машғулотларга қўшилди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчи “қироллик клуби”га БААда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ёрдам бера олади.

Маълумот учун, Каземиро 11 ноябрь куни “Сельта”га қарши баҳсда жароҳат олган эди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Реал” лазаретида Начо, Тони Кроос, Серхио Регилон ва Мариано Диас каби футболчилар қолишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!